Франциянинг Total энергетик компанияси 2016 йилгача барча кўмир қазиб олиш билан боғлиқ активларини сотиб юбормоқчи, деб хабар бермоқда компания берган хабарга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

“Иқлим ўзгаришлари шароитларида Total табиий газдан фойдаланишни ривожлантириш мажбуриятини ўз бўйнига олди, бу кўмирга нисбатан ис газининг атроф-муҳитга чиқарилишини икки баробар камайтиришга имкон беради”, деб айтди компания раҳбари Патрик Пуйане. Хусусан, компания ўзининг Жанубий Африкадаги Total Coal South Africa шўъба корхонасини сотиб юбормоқчи. ЖАРда кўмир олиш бўйича 5-ўринни эгаллайдиган ушбу корхона Преториядаги Exxaro компанияси тасарруфига ўтади.
ОАВлар маълумотларига кўра, француз компаниясининг кўмир активлари 472 млн долларга баҳоланмоқда.