2015 йилнинг иккинчи чорагида Германия ЯИМ ҳажми 0,4 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Reuters Германия Федерал статистика агентлигига асосланган ҳолда.

2015 йилнинг март-январь ойларида Германия иқтисодиётининг ўсиш суръати 0,3 фоизга ошган.

Аввалроқ немис ҳукумати Греция ва халқаро кредиторлар ўртасидаги келишувни тасдиқлашни кечиктирган эди. Унга кўра, Грецияга 85 миллиард долларлик навбатдаги молиявий ёрдам тақдим этилиши лозим.