Корея Республикаси қуролсизлантирилган ҳудудда КХДРга қарши ташвиқот олиб бораётган радикарнайларни ўчирди, дея хабар бермоқда “Ёнхап” агентлиги.

Мазкур келишувга икки мамлакат расмий вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида эришилди.

Шу билан бирга, Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, КХДР ҳамон ўз қуролли қўшинларини олиб кетгани йўқ. Жанубий Корея қуролли кучлари ҳам ҳар эҳтимолга қарши ўз позициясини сақлаб турибди.

Бундан аввалроқ Шимолий Корея яримжанговар ҳолатни бекор қилиши ҳақидаги хабар тарқатилган эди.