Жон Дейли: Зилзилаларга қарамай, Роғун ГЭС лойиҳаси давом этмоқда

Жаҳон 25 Август 2015 8133

Жон Дейли «The Silk Road Reporters» нашри порталида чоп этилган «Зилзилаларга қарамай, Роғун ГЭС мега-лойиҳаси ишлари давом этмоқда» номли мақоласида Роғун ГЭС қурилиши якунига етган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни шарҳлади.

Мазкур лойиҳада Вахш дарёсида йирик тўғон қурилиши кўзда тутилган бўлиб, у қўшни Афғонистонга электр энергияси экспорт қилишни кўзлаётган Тожикистон президенти И.Раҳмоннинг «дурдона режасига» айланди. 2013 йилда Тожикистон соатига 17,09 млрд. киловатт энергия ишлатиб, Афғонистонга 1 млрд. кВт. Энергия экспорт қилган.

Тожикистонлик расмий вакилларнинг қайд этишича, Роғун ГЭС йилига 13 млрд. киловаат-соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган Марказий Осиёдаги энг йирик гидроэлектр станция бўлиши керак. Бироқ, мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши қишлоқ хўжалиги ўсиш мавсумида сувдан фойдаланиш имкониятига боғлиқ бўлган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон каби қўшни давлатларнинг миллий манфаатларига таҳдид солмоқда. Сув ресурслари танглиги муаммоси билан бирга, Роғун ГЭС шунингдек, сейсмик фаол ҳудудда жойлашгани сабабли экологик таҳдидлар манбаига айланиши мумкин.

"Телеграф.уз" нашрининг ёзишича, жорий йилнинг 20 май куни юз берган маркази Роғун яқинида жойлашган Рихтер шкаласи бўйича 5,5 балли зилзила мамлакатнинг бир нечта ҳудудидаги турар-жой ва маъмурий биноларга зарар етказиб, кенг кўламли кўчкига сабаб бўлди. АҚШ геология хизматининг маълумотларига кўра, 2013 йилдан буён Роғунга яқин ҳудудларда 4 ва ундан баланд магнитудали 250та зилзила, шунингдек, 6 магнитудали 12та зилзила қайд этилган.

Мақола муаллифи Жон Дейли маблағ етишмаслиги, қўшни давлатларнинг салбий муносабати ва хавфли сейсмик фаолликка қарамасдан, И.Раҳмон аввалгидек ўзининг «буюк гидроэнергетик лойиҳасини» амалга оширишга уринаётганини таъкидлаган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар