МАГАТЭ бошқарувчилари кенгаши Теҳрон билан халқаро воситачилар “олтилиги” ўртасидаги келишув доирасида Эроннинг ядровий дастурини текшириш режасини маъқуллади. Бу ҳақда 25 августда МАГАТЭ бошқарувчилари кенгаши йиғилиши натижаларига бағишланган матбуот-анжуманда агентликнинг бош директори Юкия Амано айтиб ўтди.

Аманонинг айтишича, Эрон ва МАГАТЭ экспертлари 15 сентябрдан кейин баҳсли масалалар бўйича техник музокаралар ўтказади. Шунингдек, бу санагача агентлик испекторлари Теҳрон томондан қолаётган муаммолар бўйича аввал тақдим қилинган қўшимча маълумотларга баҳо беришади.

Аманонинг таъкидлашича, агентлик “қолаётган масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар олган”. “Биз уларни ўрганмоқдамиз, кўриб чиқамиз ва 15 сентябргача қўшимча саволлар берамиз, шундан кейин Эрон ва МАГАТЭ экспертлари техник учрашувлар ўтказади. 15 октябрдан кейин эса МАГАТЭ олинган маълумотларни тизимли таҳлил қилади ва якуний баҳони беради”, деб айтди Амано.