"Ливерпуль" жамоаси ҳужумчиси ўзининг Италияга қайтгани муносабати билан интервью берди.

"Мен "Милан"га қайтганимдан хурсандман. Эндиликда бу ерда тезроқ машғулотлар бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман.

Мен ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман, жисмоний ҳолатим кўнгилдагидек. Иштиёқим эса битмас-туганмас.

"Милан" ҳамиша юрагимда эди. Мен ҳамиша бу ерга қайтиб келиш умиди билан яшардим.

"Милан"да фаолиятимни якунлашим борасида эса ҳозирча бирон нима дея олмайман. Аввалига бир мавсум ўйнаб кўришим керак. Агар ўзимни яхши томондан кўрсата олсам, бу масалага яна қайтамиз", дейди Балотелли.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" бу футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан "Ливерпуль"дан 1 йил муддат учун ижарага олди.