Меркель: Украинада ўт очишни тўхтатиш кузатилмаяпти

Жаҳон 25 Август 2015 2606

Уч томонлама учрашувлар натижалари тўғрисида сўзлаган Ангела Меркель украин можароси томонлари ўт очишни тўхтатиш тартиби бузилаётганидан шикоят қилаётганини айтиб ўтди. Унинг фикрича, “Минск-2” шартномасининг барча шартлари бажарилиши шарт.

“Украинада ўт очишни тўхтатиш тартибига риоя қилинмаяпти. Томонлар мунтазам равишда тинчлик келишуви бандларининг бузилаётганини маълум қилмоқда, чегарадош ҳудудлардан оғир артиллерия олиб чиқилмаяпти”, — деди Меркел Германия пойтахтида Франция ва Украина президентлари Франсуа Олланд ва Пётр Порошенко билан бўлиб ўтган учрашув натижаларига бағишланган брифингда.

Канцлернинг сўзларига кўра, Минскда имзоланган келишувнинг барча, жумладан, чегара ҳудудларидан оғир артиллерияни олиб кетиш шарти бажарилиши лозим. Украина томони бу вазифаларни бажаришга тайёр.

2015 йил 12 февралда имзоланган келишувга кўра, томонлар ўт очишни тўхтатиши, чегара ҳудудларидан оғир артиллерияни олиб кетиши, шунингдек, Украина конституциясидаги ҳокимиятнинг децентрализациялашуви (марказлашган системадан марказлашмаган системага ўтиш ёки ўтказиш), шунингдек, “Донецк ва Луганск вилоятларининг алоҳида туманлари” махсус мақоми мустаҳкамлаб қўйилиши лозим эди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар