ОАВ: Хитойда Тяньцзиндаги портлашларни ташкил қилишни ёлғон равишда ўз зиммасига олган эркак қўлга олинди

Жаҳон 25 Август 2015 1856

Хитойда Тяньцзиндаги портлашларни ташкил қилишни ўз бўйнига ёлғон равишда бўйнига олган эркак қўлга олинди. Полиция Хитойнинг марказий Хунань вилоятида яшовчи 28 ёшли эркакни Тяньцзиндаги портлашларни тайёргарлагани ҳақидаги ёлғон хабар бергани учун ҳибсга олди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

135 кишининг умрига зомин ва 800 га яқин кишининг яраланишига сабаб бўлган, 12 августда “Жуйхай” логистик компаниясининг омборхонасида содир бўлган портлашдан кейин икки кун ўтиб Хитойдаги форумлардан бирида Юнжоу уездининг Тань исмли ҳеч қаерда ишламайдиган шахснинг омборхонадаги бензинли бочкалар ёнида катта миқдорда қуруқ спирт қўйиб, уни ёқиб юбориб, қочиб кетгани ҳақидаги хабар пайдо бўлди.
“Мен Тяньцзинда портлашни содир этиб хатога йўл қўйган бўлсамда, бундан афсуслайман”, деб ёзган эди қўлга олинган “сохта қаҳрамон”.

Хабар чиққан куннинг эртасигаёқ ёлғончининг уйига полициячилар ташриф буюришди.
Тергов давомида, Тань берган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аён бўлишига қарамасдан, полиция “ёлғон террорчилик ахборотини тайёрлаш ва тарқатиш” моддаси бўйича унга нисбатан 5 кунлик маъмурий ҳибсда ушлаб туриш жазоси қўлланди. Қоидабузар нима учун бундай қилгани маълум қилинмаган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95028 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46333 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51564 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9277 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20088 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 364 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 436 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 396 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар