2015 йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фумихико Като билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япония кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.