Пастдарғом туманида ҳашар йўли билан маданият ва истироҳат боғи қурилди

Ўзбекистон 25 Август 2015 1562

Мустақиллик байрамининг 24 йиллигига Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги «Олти каҳрамон» маҳалласида янги «Камолот боғи» фойдаланишга топширилади, деб ёзмоқда «Самаркандский вестник» нашри.

Мазкур истироҳат боғи туман ҳокимлиги бошчилигида ҳашар йўли билан барпо этилди. Ҳозирда бу ерда сўнгги якунлаш ишлари олиб борилмоқда.

Боғда болалар учун аттракционлар, павильон, томошалар ўтказиш учун 2,5 минг мухлисга мўлжалланган амфитеатр жойлашган. Иқлим мўътадиллигини таъминлаш туриш мақсадида ҳудудда сунъий кўл, фавворалар ўрнатилган.

Кечки пайтда мазкур фавворалар чироқлар ёрдамида камалак тусида ранг сочади. Истироҳат боғи ҳудуди 3 гектар ерни ўз ичига олган бўлиб, ҳудудга мингдан ошиқ манзарали дарахтлар, каштан, япон софораси, терак, арча ва яна бир қанча гул навлари экилди. Ётқизилган яшил ҳудудларда йўлакчалар ташкил қилиниб уларга махсус дам олиш учун мўлжалланган ўриндиқлар ўрнатилди. Кўлни ва фонтанларни доими ишлашини таъминлаш мақсадида 215 метр чуқурликдаги артезиан сув қудуғи қурилди. Ҳозирда боғнинг очилишига доир тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Байрам тантаналарида иштирок этувчилар репетиция жараёнини давом эттиришяпти.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар