Путин Абу Даби шаҳзодаси ва Иордания қироли билан музокаралар ўтказади

Жаҳон 25 Август 2015 3248

Россия президенти Владимир Путин бугун Иордания қироли Абдулла II ва Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ал-Наҳайян билан учрашув ўтказади. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шунингдек, ИШИД ва Сурия инқирози кўриб чиқилади.
Иордания қироли Россияга Путиннинг таклифи билан ташриф буюрди. Бу унинг 2001 йилдан буён Россияга 14-ташрифи бўлади. Охирги марта у Москвага 2014 йил 2 октябрида келган эди.

Таъкидланишича, икки томонлама учрашувда кўтариладиган бирламчи масала қўшма лойиҳалар бўлади. Бундан ташқари, маданий-гуманитар соҳада иорданиялик талабаларнинг Россия олийгоҳларида ўқиши учун квоталар оширилиши масаласи кўриб чиқилади.
Абу Даби шаҳзодаси эса МАКС-2015 авиасалонига ташриф буюради ҳамда ушбу тадбир доирасида Россия раҳбари билан учрашув ўтказади. Уларнинг учрашувида биринчи навбатда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 25 август куни Москва вилоятидаги Жуковка шаҳрида Халқаро авиацион-космик салони – МАКС-2015 старт олади. Тадбир 30 августга қадар давом этади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар