Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги кечки савдолар натижасига кўра долларнинг ўртача курси 239,35 тенгени ташкил этди.

“Долларнинг ўртача баҳоси 239,35 тенгени ташкил этди, савдолар ҳажми эса 38,9 млн доллар”, – дейилади KASE хабарида.

Бу эса Америка валютасининг баҳоси душанба, 24 августдаги кўрсаткичларга қараганда 20,74 тенге ёки 9,5 фоизга ошганини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, 24 август кунги савдолар натижасига биноан Қозоғистон миллий банки долларнинг ўртача баҳосини 230,11 тенге деб белгилаган эди.