Янги ўқув йили арафасида Қозоғистонда 116 нафар талаба тиббиёт университетидан ҳайдалиши мумкин. КТК телеканалининг маълум қилишича, жамбуллик ёшлар талабалар сафидан чиқарилиб, ўз қишлоқларига қайтиб кетишга мажбур бўлади.

Уч йил муқаддам Жамбул вилоят ҳокимлиги кам таъминланган ёшларга олий таълим бериш ташаббусини ишга туширган эди, аммо ҳоким алмашиши билан лойиҳа тўхтатилди. Талабаларнинг аксарияти аллақачон ўз қишлоқларига қайтишга тайёр, фақат 29 нафари ҳокимият билан судлашишда давом этмоқда.
Имтиёзли стипендиатлар билан боғлиқ жанжал бир йилдан буён давом этмоқда. Улар грантлардан маҳрум бўлиб, университетдан қарз бўлиб қолганлари учун ўқишдан ҳайдалиши мумкин.

Айтилишича, узоқ овуллардан талабаларнинг ота-оналари келиб, университетдан ёрдам сўрамоқда, аммо ҳозирча ҳеч ким уларга қулоқ тутмаяпти.
Ўқишнинг бир йили 800 минг танга туради. Бу пулларни 116 талабадан ҳеч бири тўлай олмайди.