Қозоғистонда зебра сутидан пуштиранг қимиз тайёрланади

Жаҳон 25 Август 2015 1713

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида фаолият олиб борувчи тадбиркор Ержан Турсинбек зебра сутидан пуштиранг қимиз тайёрлашни йўлга қўймоқчи. Бундай ғоя унинг Кенияга сафари вақтида пайдо бўлди, дея хабар бермоқда “Экспресс К” нашри.

Найроби миллий боғидан унча узоқ бўлмаган жойдаги фермада Турсинбек зебра сути таъмини тотиб кўрди.

“Унинг мазаси бия сутини эслатади. Ранги эса пушти. Мен маҳаллий аҳолидан зебра сутини ачитиш йўли билан ундан бирор ичимлик тайёрлашини сўрадим. Маълум бўлишича, зебра сути улар учун худди биздагидек камёб экан. Кенияда зебралар бир нечтагина фермаларда тадқиқот учун кўпайтирилади”, – деди қозоғистонлик тадбиркор.

Ўз юртига қайтганидан сўнг Ержан зебра сутидан қимиз тайёрлаб кўришга қарор қилди. Албатта, бу камёб ичимлик бўлиб, ҳамманинг қурби уни ичиб кўришга етавермайди. Ҳозирча тадбиркор зебра сутини Кениядан олиб келадими ёки Қозоғистонда зебра фермасини ташкил этадими, ҳисоб-китоб қилиб кўрмоқда.

“Караганда вилоятида ёввойи қўтослар етиштирилаяпти. Улар сутининг ранги ҳам пушти. Бироқ бу сут қимиз тайёрлашга яроқсиз, боиси улар таркибида шакар миқдори жуда оз”, – дейди тадбиркор. Унинг фикрича, мамлакатда ёввойи қўтослар етиштирилаяптими, демак, зебра фермасини ҳам очса бўлади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33199 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71050 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10029 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134248 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 26 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 506 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 984 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2446 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 552 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 922 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар