Ришод Собиров Остонада дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлди

Спорт 25 Август 2015 1662

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида дзюдо кураши бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Ришод Собиров (-66 кг) бронза медалини қўлга киритди, деб ёзмоқда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати.

Саралаш беллашувларида Серхио Маттей (Венесуэла), Арсен Хазарян (Арманистон) ҳамда Масаши Эбинума (Япония)ни муддатдан аввал мағлуб этган Ришод, ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Жанубий Корея вакили Ан Баулга имкониятни бой бериб қўйганди.

Шундан сўнг, ўтиш мусобақасида бронза медаллар учун курашни давом эттирган Ришод Собиров дастлаб италиялик Элио Вердени, бронза медали учун кечган беллашувда эса мезбонлар вакили Элдос Жумахановни енгиб, жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди.

Маълумки, мазкур жаҳон чемпионатида 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун рейтинг очколар ҳам ўйналмоқда. Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган Ришод Собиров бронза медалга сазовор бўлиш билан бирга 360 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар