Роспотребнадзор Henkel заводида режадан ташқари кўрик ўтказмоқда

Жаҳон 25 Август 2015 1473

Роспотребнадзор хизмати Россиянинг Пермь ўлкасида жойлашган Henkel заводида режадан ташқари кўрик ўтказмоқда. Бу ҳақда хизмат вакили Наталья Пономарёва ТАСС агентлигига маълум қилди.

“Режадан ташқари текширув ўтказилмоқда, маҳсулот намуналари олинди. Улар текширилмоқда. Бошқа ахборот ҳозирча йўқ”, - деди у.
Россия бозорида Henkel Persil, “Ласка”, Losk, “Момент” елими, “Пемолюкс”, Fa, Shauma ва бошқа брендлари билан иштирок этади.

Кўпроқ янгиликлар