Россияда МАКС-2015 авиасалони очилди

Жаҳон 25 Август 2015 1953

25 август куни Москва вилоятидаги Жуковск шаҳрида Халқаро авиацион-космик салони – МАКС-2015 старт олади. Тадбир 30 августга қадар давом этади.

Тадбирнинг биринчи кунида авиасалонга Россия президенти Владимир Путин ташриф буюради. У авиацион кўргазмани кўздан кечириб, маҳаллий ва хорижий ишланмалар ва лойиҳаларга баҳо беради.
МАКС дунёнинг шу турдаги энг йирик тадбирларидан бири бўлиб, 1993 йилдан буён ўтказиб келинади. Ундан кўзланган асосий мақсад – Россиянинг юқори технологияларини намойиш этиш ва маҳаллий бозорнинг қўшма лойиҳаларга очиқлигини кўрсатиш.

Айтилишича, 2015 йилги МАКСда 25 давлатдан ташриф буюрган 150 компания иштирок этади. Улар қаторида Австрия, Германия, Италия, Бельгия, Буюк Британия, Швейцария, Франция кабилар бор.
Тадбир ташкилотчилари – Россия саноат ва савдо вазирлиги, Ростех давлат корпорацияси, “Авиасалон” ОАЖ, бош ҳомийлари – “Рособоронэкспорт” ва ВТБ банки, ҳомийлари – “Россия вертолётлари” ва Ташқи иқтисодий алоқалар банки.

Кўпроқ янгиликлар