Москва шаҳар думасининг маданият ва оммавий коммуникация масалалари бўйича комисссия раҳбари Евгений Герасимов миллий интернет-энциклопедия яратиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда шаҳар хабарлари билан таништириб борувчи «Москва» ахборот агентлиги маълумот бермоқда.

«Бизнинг тармоқлар жуда кўплаб маълумотлар жойлаштирилган. Шу жумладан «Википедия»да ҳам жуда кўп маълумотларни учратиш мумкин, бироқ энг муҳим томони бу маълумотлар ўта ишончли бўлиши керак. Кўп маълумотлар тўқиб ташланган. Шунинг учун худди мазкур ресурсга ўхшаган портал, ягона миллий портал ташкил қилиш лозим. Унда энг асосий урғу маълумотларнинг тўғри эканига қаратилиши керак. Ўйлашимча бу энг тўғри йўл. Шунда ҳар бир киши тўғри маълумотни қаердан олиш мумкинлигини билади», — дея қайд қилиб ўтган Герасимов.

Маълумот учун, мазкур таклиф Роскомнадзор томонидан интернет-энциклопедия «Википедия»ни Россия ҳудудида ёпиб қўйиш бўйича огоҳлантиришларидан кейин парламентда кўтарилган.