Россияда «Википедия» саҳифасини ёпиб қўйиш қарори бекор қилинди

Жаҳон 25 Август 2015 1759

Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмати “Википедия”нинг рус тилида фаолият олиб борувчи саҳифасини тўлиқ ёпиб қўйиш ҳақидаги қарорни бекор қилди.

Муассаса мазкур қарорни “Википедия” гиёҳванд моддалар тўғрисидаги мақолани таҳрир қилганидан сўнг қабул қилди.

“Федерал хизмат “Википедия” саҳифасини Тақиқланган ахборотлар ягона рўйхатидан чиқарди. Астрахань вилояти Черноярск судининг “Википедия” интернет-энциклопедияси тўғрисида чиқарган қарори шартлари бажарилди. Суд томонидан тақиқланган маълумот таҳрир қилинди. “Чарас” гиёҳванд моддаси тўғрисидаги мақола россиялик мутахассислар томонидан мамлакат қонунчилиги талабларига зид эмас, деб топилди”, дейилади муассаса хабарида.

Ўтган ҳафта Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмати гиёҳванд моддалар тўғрисидаги мақола қонунга зид экани, бу сайтнинг ёпиб қўйилишига олиб келиши тўғрисида огоҳлантирган эди. Бироқ “Википедия” мақолани олиб ташлашдан бош тортди.

Шу боис бугун, 25 август куни эрта тонгдан Россия операторлари “Википедия” интернет-энциклопедиясининг рус тилидаги сайтини тўсишни бошлашди. Кўп ўтмай мамлакатнинг турли ҳудудларидан онлайн-википедияга кириш йўли ёпилгани тўғрисида хабарлар кела бошлади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар