Россиялик таниқли актёр ва режиссёр Владимир Меньшов XI Қозон халқаро мусулмон киноси фестивали жюрисига раис этиб тайинланди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Татаристон маданият вазири Айрат Сибагатуллина маълумот берди.

Жюрига, шунингдек, латвиялик актриса Мирдза Мартинсоне, татаристонлик режиссёр Ильдар Ягафаров қабул қилинди. Очилиш маросими 5 сентябрь куни Алиаскар Камол номли театрда бўлиб ўтади.

Тадбирда польшалик режиссёр Кшиштоф Занусси ва актёрлар Александр Михайлов, Борис Клюев, Кирилл Плетнев иштирок этишади.
Фестиваль 5-11 сентябрь кунлари давом этади.