АҚШда Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкога виза бериш рад этилмаган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси матбуот котиби Уильям Стивенснинг маълум қилишича, Матвиенконинг виза олишга топширган аризаси ҳанузгача кўриб чиқилмоқда.

Бундан аввал Нью-Йоркдаги Парламентлараро иттифоқда қатнашиши керак бўлган Валентина Матвиенкога виза бериш рад этилгани ҳақида маълум қилинганди. Кейинроқ Федерация Кенгаши Матвиенконинг АҚШга ташрифи бекор қилинганини эълон қилган эди.

Матвиенко АҚШ санкциялар киритган шахслар рўйхатига киритилган, бу рўйхатдаги шахсларга АҚШ ҳудудига кириш тақиқланган.