Қирғизистон миллий банки Тўлқинбек Абдиғуловнинг таъкидлашича, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари миқдори 25 фоизга қисқарган. Бунга биринчи навбатда рубль курсининг тушиб кетиши сабаб бўлган.

“Йил бошидан буён меҳнат муҳожиларининг пул ўтказмалари доллар эквивалентида 25 фоизга тушиб кетди, номинал миқдори эса ўтган йилгига нисбатан 11.5 фоизга ошди”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Шунингдек, у Қирғизистон регулятори бозорда валюта интервенцияси амалга оширмаслигини маълум қилди.

“Сом курсининг долларга нисбатан тушишига ички сабаблар йўқ. Биз очиқ иқтисодиётли давлатмиз ва халқаро бозорлар билан мустаҳкам боғлиқмиз”, - қўшимча қилди регулятор вакили.