Шимолий Корея Корея яриморолидаги инқирознинг кескинлашиши сабабли киритилган ярим ҳарбий тартибни бекор қилади, деб айтилмоқда Корея давлатларининг икки кун давом этган музокаралари якунларига кўра тузилган қўшма баёнотда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Томонлар тез орада икки томонлама муносабатларнинг яхшиланишига қаратилган музокараларнинг ўтказилишини маълум қилдилар.
Бундан аввал Сеул и Пхеньян ташвиқот узатилишининг тўхтатилиши ва қариндошлар алмашиш бўйича келишиб олганлари маълум қилинганди.
Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги охирги кунлардаги кескинлик Жанубий кореялик аскарлар минага тушиб қолганларидан кейин кескин кучайиб кетди. Жанубий Корея бунга жавобан охирги 11 йил ичида биринчи марта Шимолий Кореяни танқид қилувчи ташвиқотни олиб бориш учун овоз карнайларини ишга туширган.