Аҳолиси 2 млн 60 мингга яқин Словения Республикасида биринчи масжид барпо этиладиган бўлди. У мамлакат пойтахти Любляна шаҳрида 3 йил давомида қурилиши режалаштирилган.

Лойиҳага кўра, масжид катта хонақоҳ ҳамда 40 метр баландликдаги минорадан иборат бўлади.

Шунингдек, жоме ҳудудида Ислом маданияти маркази, замонавий таҳоратхона, мажлис ва маросимлар учун кенг ва шинам хоналар ҳамда спорт майдончаси қурилади.

Маълумот учун, мамлакатда 50 мингга яқин мусулмон истиқомат қилади. Бу масжид улар учун катта туҳфа бўлиши кутилмоқда.

Манба: muslim.uz