Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг таркиби Президент қарори билан тасдиқланади

Ўзбекистон 25 Август 2015 6517

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, таълим муассасаларига ўқишга кабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини белгилайди.

Ҳужжат талаблари Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академияси ҳамда Банк-молия академияси, мамлакатдаги халқаро, хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларига тадбиқ этилмайди. Давлат комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Давлат комиссиясининг таркиби Президент қарори билан тасдиқланади. Ҳужжатга мувофиқ, келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, Иқтисодиёт, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза , Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази шунингдек бошқа идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 апрелгача йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишга доир асосланган таклифларни кўриб чиқиш давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57012 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33051 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40895 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4982 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16820 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 702 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 941 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар