24 август куни Грузия пойтахти Тбилисида Осиё инфратузилмалар инвестициялари банки (ОИИБ) таъсисчи-мамлакатлари вакиллари учрашувида банк президентлигига сайлов бўлиб ўтди.

Учрашувнинг барча иштирокчилари бир овоздан ОИИБ бош котиби, собиқ Хитой молия вазирининг собиқ ўринбосари Цзинь Лицюнь номзодини тасдиқлашди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Тбилисидаги икки кунлик учрашув вақтида банк асослари ва шаклланишига оид кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Грузия молия вазири Нодар Хадурининг маълум қилишича, Осиё инфратузилмалар инвестициялари банки Грузиядаги муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.