2015 йилнинг 29 август куни Тошкентда машҳур словак фольклор ансамбли — Шаришаннинг концерт намойиши бўлиб ўтади.

Тадбир Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Тошкент шаҳри ҳокимияти билан ҳамкорликда Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилади.

Тошкентдаги Словакия элчихонаси маълумотига кўра, Шаришан (Šarišan) фольклор ансамбли Прешовдаги маданият ва истироҳат боғи қошида ташкил этилган. Мазкур мусиқий жамоа Шариш ҳудудининг миллий рақс ва мусиқаси ижрочилари ичида етакчилардан ҳисобланади.

60 нафардан зиёд ёш санъаткорлар ҳар йили Словакия ва хориждаги концерт томошаларида мусиқа чалади, қўшиқ ижро этиб, рақсга тушади.
Шаришан фольклор ансамбли дастури шарқий Словакия ҳудудлари — Шариш, Земплин, Спиш ва Гемернинг халқ рақслари ва мусиқий анъаналарини ўзида акс эттирган.