Toyota компанияси иккита янги спорткар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Улардан бири модель қаторида GT86дан пастроқ, иккинчиси эса юқорироқ поғонани эгаллайди.

Motoring нашрига маълум бўлишича, митти спорткар прототипи Токиодаги моторшоуда октябрда тақдим этилади. Серияли версия шассиси устида ралли бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Томми Мякинен ишлайди. У айни пайтда 2017 йили WRC’га қайтадиган Toyota ралли жамоасининг раҳбари бўлади.

Митти спорткарнинг вазни 1 тоннадан камроқ бўлади, у 130 от кучига эга 1.5 л ли двигтаелга эга бўлади. Модель дилерлар қўлига 2017 йил бошида етиб келади. Унинг нархи тахминан 20 минг долларни ташкил қилади.
Кейинги спорткар Supra моделининг давомчиси бўлади. S-FR деган номни оладиган машина алюминий ва карбондан конструкция қилинади.