Жангарилар Туркиянинг Карс вилоятидаги Боку-Тбилиси-Эрзурум газ қувурини портлатишди. Бу ҳақда вилояти губернаторига асосланиб, Daily Sabah нашри хабар берган.

Губернаторнинг маълум қилишича, бу теракт "Курдистон ишчилар партияси" аъзолари томонидан ташкил қилинди. Бу ҳужумда 20 нафардан ортиқ жангари иштирок этгани айтилган.

Айни вақтда воқеа ҳудудида мутахассислар гуруҳи иш олиб боришмоқда ва хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Атрофдаги ҳудудларда ҳарбийлар миқдори оширилган. Жангарилар билвн отишмалар давом этмоқда.