Туркияда муваққат ҳукумат шакллантирилиб, навбатдан ташқари сайловлар ўтказилади

Жаҳон 25 Август 2015 1345

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған вазирлар маҳкамасини шакллантиришда юзага келган инқироз шароитида навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказишга тайёргарлик кўришга кўрсатма берди. Бу ҳақда Эрдўған девонхонаси тарқатган баёнотдан маълум бўлди.
“Партиялар ўртасида конституцияда кўрсатилган муддатлар доирасида ўтказилган музокараларга қарамай, вазирлар маҳкамаси шакллантирилмади, ва бугунги шароитдан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, уни шакллантиришнинг иложи йўқ. Шуни эътиборга олган ҳолда, сайловларни қайтадан ўтказиш ҳақида қарор қилинди”, - дейилади баёнотда.
Президент амалдаги конституциянинг 104 ва 116-моддаларида белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда Туркия парламенти раиси Исмат Йилмаз билан музокара ўтказди ва қайтадан сайлов ўтказиш ҳақида қарор берди.
25 август куни эрталаб Эрдўған бош вазир Аҳмад Довудўғли билан учрашади. Тахмин қилинишича, у муваққат ҳукумат шакллантиришга президент мандатини олади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар