ВТБ банки раҳбари рублнинг мустаҳкамланиши муддатларини айтди

Иқтисодиёт 25 Август 2015 5215

Рублнинг мустаҳкамланиши тенденцияларининг шаклланишига 1-2 йил талаб этилади. ВТБ банки раҳбари Андрей Костин “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида шундай фикрни билдирди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги маълум қилди.

Костиннинг айтишича, қандайдир ўсиш жуда тез юз бериши мумкин. У шунингдек рублнинг нефть нархига боғлиқлигини эслатиб ўтди. “Менинг фикримча, нефть нархлари ошишни бошлаши ва барқарорлашиши биланоқ рубль курсининг мустаҳкамланиши учун объектив сабаблар пайдо бўлади”, деб айтмоқда Костин.

25 августдаги савдолар пайтида доллар учун 68,66 рубль (2,23 рублга арзонлашди), евро учун 78,79 рубль (3,59 рублга арзонлашди) таклиф этилди. Brent нефти нархи 44,15 долларга кўтарилди (1,43 долларга қимматлашди).

Кўпроқ янгиликлар