Хитойда қоя устида жойлашадиган янги шишали томоша майдончаси очилади. Crienglish.com сайтининг маълум қилишича, бу Осиёдаги бундай турдаги энг йирик иншоот бўлади. У ХХР жануби-ғарбидаги Чунцинь вилоятида қуриб битирилмоқда.

Майдончанинг кенглиги 11 м ни, узунлиги 26 м ни ташкил қилади. Платформа Улун миллий геология боғида, 280 м баландликда жойлашган. Ушбу конструкциядан фойдаланишга журъати етган туристлар оёқлари остидаги манзараларни томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Айтилишича, лойиҳа диққатга сазовор жойларни оддий ракурсдан кўриш бадига урган сайёҳларга мўлжалланган.
Майдонча 3 қаватли тобланган шишадан ясалади. Ҳар бир қатлам 10 тоннага оғирлик кўтара олади.
Платформа ХХР ташкил топган кун арафасида очилиши кутилмоқда. Мамлакатнинг ушбу асосий байрами ҳар йилнинг 1 октябрь куни нишонланади.