Пекинда Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этувчи Хитой ҳарбий-денгиз кучлари аскари жаҳон рекордини ўрнатди. Ҳарбий бирор марта ҳам кўзини юммаган ҳолда, очиқ кўзлар билан 57 дақиқа 24 сония тура олди. Бу ҳақда South China Morning Post. нашри маълум қилди.

Нашрнинг хабар беришича, денгизчига Staring King (Қарашлар қироли) деб ном берилди. Парадда иштирок этиш талабларига кўра унинг иштирокчилари жуда бўлмаса 40 сония кўзларини юммасликлари лозим. Ваҳоланки денгизчи февралда бу минимал натижага кўзидаги инфекция туфайли эриша олмаётган эди. Бироқ ҳарбий шамол ва қуёшда турганча кўзини юммаган ҳолда бир ой давомида машғулот қилди.

Бу борада аввалги рекордчи Фергал Флеминг кўзини юммаган ҳолда 40 дақиқа 59 сония тура олган.

3 сентябрда Пекинда Тяньаньмэнь майдонида Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтади. Парадда 10 дан кўпроқ давлатдан 12 мингга яқин ҳарбий хизматчилар майдонни тантанали марш билан кесиб ўтадилар.