"Челси" шу йилнинг январида катта шов-шувлар билан Италиянинг "Фиорентина" жамоасидан ижарага олинган колумбиялик футболчиси Хуан Куадрадони "Ювентус"га ижарага бериб юборди.

Туринликларнинг расмий сайтида маълум қилинишича, футболчи мавсум сўнгига қадар ижарага олинган. Шартноманинг бошқа жиҳатлари маълум қилинмаган.

Футболчи Туринда тиббий кўрикдан муваффақиятли равишда ўтгани айтилган.

"Челси" томони ҳам бу маълумотларни тасдиқлаган.

Қайд этиш керакки, ўзининг Италиядаги фаолиятини "Удинезе"да бошлаган 27 ёшли вингер "Челси" сафида атиги 13та ўйинда майдонга тушди ва биттагина голли узатма амалга оширди.