Америкалик эркак Facebook’да 27 млн спам юборганини тан олди

Жаҳон 26 Август 2015 1426

Америкалик 47 ёшли Сенфорд Уоллес 2008-2009 йилларда Facebook’нинг 500 минг фойдаланувчисининг аккаунтларига кириб олиб, улар орқали 27 млн спам хабарлар юборганини тан олди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Бировларнинг аккаунтларидан у турли сайтларга йўлланмаларни спам тарзида юборган. Ушбу сайтлар, ўз навбатида, ташрифчилар сонининг ошиши эвазига Уоллесга пул тўлаган.
Facebook’нинг “спам қироли” номини олган Уоллесга қарши даъвоси 2009 йилдан буён кўриб чиқилмоқда. Компания айбланувчидан моддий зарарни қоплаш учун 711 млн доллар ундириб беришни талаб қилмоқда.

2009 йил октябрида суд Facebook фойдасига ҳукм чиқарди, лекин ўша йилнинг июлидаёқ Уоллес ўзини банкрот деб эълон қилди.
2011 йилда ФРБ Уоллесни қаллобликда ва шахсий маълумотларга дахл қилишда айблади. Икки йил давом этган тергов ва суриштирув жараёнида “спам қироли” айбини инкор қилиб келди. Аммо яқинда у 27 млн спам йўллаганини ахийри тан олди.

Эндиликда Уоллес 250 минг доллар жаримага тортилиши ва 3 йилга қамалиши мумкин.
Якуний ҳукм 7 декабрь куни ўқилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар