АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Томас Кантримен 27-28 август кунлари Қозоғистонда бўлиб, МАГАТЭ билан ҳамкорликда яратилаётган кам бойитилган уран банкининг очилиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг хабарномаси орқали маълум бўлди.

Бундан ташқари, Кантримен Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов ва энергетика вазири Владимир Школьник билан учрашиб, ядровий қурол тарқатмаслик масалаларини муҳокама қилади. Шунингдек, у Қозоғистон халқаро илмий-техник марказида бўлади.
Қозоғистонга йўл олишдан олдин Кантримен 24-25 август кунлари Мексикага сафар уюштириши, 31 августдан 1 сентябрга қадар эса Словенияда бўлади.