АҚШ марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Ллойд Ж. Остин III 26-27 август кунлари Душанбега ташриф буюради. Сафар доирасида у Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашиб, минтақавий хавфсизликни таъминлашда икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш масаласида музокаралар олиб боради.

Ллойд Тожикистонга охирги марта 2013 йилнинг 30 июль куни ташриф буюрган эди. 2014 йилнинг 30 июлида эса у Тошкентда бўлган эди.