АҚШнинг Виржиния штатида жонли эфир пайтида WDBJ7 телеканалининг мухбири ва суратга олиш операторини ўлдиришда гумон қилинаётган Вестер Флэнаган исмли 41 ёшли шахс ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди, бироқ тирик қолди, деб маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда WDBJ7 телеканали маълум қилмоқда.

Унинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. 

Телеканал қотил уларнинг собиқ ходими бўлганини тасдиқлади. Жиноят сабаблари номаълумлигича қолмоқда.