Британиялик 16 ёшли қиз ва 14 ёшли ўсмир Австралияда Фахрийлар куни теракт уюштирмоқчи бўлган

Жаҳон 26 Август 2015 3039

16 ёшли британиялик қиз Австралияда Фахрийлар куни теракт уюштирмоқчи бўлганини тан олди. Тергов версиясига кўра, қиз ва 14 ёшли ўсмир 25 апрелда нишонланадиган бу кунда теракт амалга оширмоқчи бўлган.

Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида яшовчи қиз ва терактнинг эҳтимолий ташкилотчиси бўлган ўсмир йигит апрелда қўлга олинган. Гумонланувчилар терактда маҳаллий полициячиларни нишонга олмоқчи бўлганлар. Қизнинг ёнидан портловчи восита тайёрлаш бўйича йўриқнома ва бошқа экстремистик рухдаги материаллар топилган.

Қиз вояга етмагани сабабли қўйиб юборилди. ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, қиз “ИШИД” террорчилик гуруҳи таъсирига тушиб қолган.

Бу иш Буюк Британияда катта муҳокамага сабаб бўлди. Йигит “энг ёш террорчи” деб аталиб, мамлакатда “ИШИД” тарғиботининг маҳаллий ёшларга кўрсатаётган ҳалокатли таъсири ҳақида янги музокараларни келтириб чиқарди. Буюк Британия ҳукумати маълумотларига кўра, “ИШИД” сафида қиролликнинг камида 700 нафар фуқароси жанг қилмоқда. Уларни асосан муҳожирларнинг Британияда туғилган ва турли радикал имомларнинг таъсирига тушган ёшлар ташкил қилмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар