Франциянинг Tribune газетаси маълумотларига кўра,  Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан Малайзия билан Россияга сотилиши керак бўлган "Мистрал" кемаларини ушбу мамлакатга сотиш имкониятини муҳокама қилади. Вазир шу муносабат билан 30 августда Малайзияга ташриф буюради.

Ле Дриан, шунингдек, Rafale қирувчи самолётларини етказиш бўйича шартномани имзолаш учун Ҳиндистонга ҳам ташриф буюрмоқчи. Гапларга қараганда, Ҳиндистон ҳам "Мистрал"ларга қизиқиш билдирмоқда.