Герман Греф нефть нархининг яна тушишига ишонмайди

Иқтисодиёт 26 Август 2015 1908

Россия Сбербанки раҳбари Герман Греф нефть нархининг баррелига 20-40 долларга қадар тушиб кетишига ишонмайди. Унинг фикрича, кейинги йил нархлар 50-60 долларга кўтарилади.

“2016 йилда нефть нархининг тушиши тўхтайди, Brent русумли нефтнинг баррели 50-60 доллар баҳоланади”, - унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.
Унинг қўшимча қилишича, нефть нархининг кейинги йил 50 доллардан паст бўлиши эҳтимолдан узоқ.

Кўпроқ янгиликлар