DRAM хотиралари учун махсус чиплар ишлаб чиқарувчи Hynix компанияси Жанубий Кореяда иккита янги завод қуриш учун 31 трлн вон ($25,94 млрд) маблағ ажратади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Янги ишлаб чиқариш объектлари айнан қайси турдаги чипларни ишлаб чиқариши хабар қилинмган.

Аммо олдинроқ берилган хабарда компания хотира чиплари ишлаб чиқаришдан катта миқдорда фойда кўргани маълум қилинганди.

Мазкур янги ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш ишлари 2024 йилда ниҳоясига етказилади.

Hynix янги заводлари эвазига асосий рақобатчилари Samsung, Micron ва Toshiba компанияларини ортда қолдиришни режалаштирмоқда.