Ирландиядаги энг асосий аэропортда улкан ёнғин бошланди

Жаҳон 26 Август 2015 1979

Ирландия пойтахти Дублин шаҳридаги Халқаро аэропортда ёнғин чиқди. Бу ҳақда аэропортнинг твиттердаги аккаунти орқали хабар қилинган.

Айни вақтда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар воқеа жойида иш олиб боришмоқда. Аэропортдан учишларни амалга ошириш тўхтатилган. Қабул қилиниши керак бўлган йўналишлар эса Белфаст ва Шэннон шаҳарларига йўналтирилган.

Маълум қилинишича, аэропорт ҳудудида ўт ўчирувчиларнинг 4 гуруҳи иш олиб бормоқда.
Охирги маълумотларга кўра, ёнғин туфайли ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар йўқ.
Ёнғин чиққан омборхона йўловчилар учун рухсат берилмаган ҳудудда жойлашгани айтилган.

Кўпроқ янгиликлар