3-4 сентябрда Кобулда Афғонистон бўйича иқтисодий ҳамкорлик минтақавий конференцияси – RECCA ўтказилади. Бу ҳақда Afghanistan Today нашри хабар бермоқда.

Афғонистон ТИВнинг маълум қилишича, саммит доирасида турли мамлакатдан ташриф буюрган олий мартабали меҳмонлар Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш, транспорт, савдо, энергетика сингари соҳаларга инвестициялар киритиш масаласини муҳокама қилади.

Саммитнинг бош мавзуси – “Буюк Ипак йўли Афғонистон орқали” доирасида Афғонистонни Ўрта Осиёни Жанубий Осиё билан боғлайдиган марказга айлантириш масаласи кўриб чиқилади.