2015 йилнинг 1 сентябридан малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш муассасаларида соатли шартнома асосида дарс берадиган мутахассисларга бериладиган тўлов 25 фоизга ошади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 20 августдаги қарори билан тасдиқланган малака ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш, олий ўқув юртлари раҳбар ва педагог кадрларини аттестация қилиш борасидаги бир қатор ҳужжатларда акс этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига алоҳида юқори малакали илмий-педагогик кадрлар ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорини белгиланганидан 50 фоизгача ошириш ҳуқуқи берилди.