Малайзиянинг миллий валютаси бўлмиш рингит курси охирги 17 йил ичидаги энг "чуқур шўнғиш"ни амалга оширди. Айни вақтда 4,2 рингит 1 долларга тенг бўлиб турибди. Бу ҳақда маҳаллий биржадаги маълумотлар дарак берган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, рингит курсининг пастлашига нефть баҳосининг пастлаши ва мамлакат ичидаги сиёсий вазият беқарорлашгани сабаб бўлмоқда.

The Wall Street Journal газетасида мамлакат бош вазири давлат инвестиция жамғармалари билан алоқадор компаниялардан 700 млн доллар пул олгани ҳақида маълумотлар нашр этилганидан кейин ички сиёсий вазият мураккаблашган.

Бироз олдинроқ, Сингапур ҳукумати малайзияликларнинг давлат жамғармаларининг ҳисобларини музлатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилганди.