Microsoft Applied Sciences Group корхонаси узоқ йиллардан буён иш столидан фойдаланишни енгиллаштиришга қаратилган киритиш ускуналари устида ишламоқда. 2009 йилда сенсорли экранга эга Microsoft Adaptive Keyboard клавиатураси таклиф қилинди. У бир пайтнинг ўзида ҳам ахборот киритиш, ҳам маълумотларни кўриш имкониятини беради. Аммо бу клавиатура анънавий персонал компьютерларига мўлжалланган эди. Компания ушбу ишланманинг бошқа ускуналар, жумладан, планшетларга мўлжалланган моделини яратди.

DisplayCover, анъанавий клавишалардан ташқари, e-ink типидаги сенсорли дисплей билан ҳам таъминланган. Бу дисплей асосий экраннинг давомчиси ролини ўйнайди. Ишланма динамик манипуляция, имо-ишоралар тизимини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, бир қанча иловадан бир пайтда фойдаланиш имконини беради.
Компания мутасаддиларининг фикрича, DisplayCover планшетлар ва юпқа экранли компьютерларга мос тушади.