"Милан" Балотеллига тунги клубларга бориш ва чекишни тақиқлади

Спорт 26 Август 2015 1683

"Милан" жамоасининг Марио Балотелли билан тузган шартномасининг баъзи жиҳатлари ошкор қилинди.
Рейтер нашрининг ёзишича, 25 ёшли футболчи билан тузилган шартномада ахлоқ нормаларини назарда тутувчи бандлар ҳам бор.

Эндиликда, Балотелли ўзининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали янги жамоаси шаънига тўғри келмайдиган гаплар ёзмаслиги, номаъқул соч турмаклари ва кийимларидан воз кечиши, чекишни ташлаши, тунги клубларга бормаслиги ва машғулотларга кечикмаслиги керак бўлади.

Қайд этилишича, Балотелли билан тузилган шартнома шартлари Италиядаги ҳарбий хизматчилар билан тузиладиган шартномаларнинг бандларидан деярли фарқ қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" аъзоси бўлган Марио Балотелли 25 август куни "Милан"га ижарага берилди.
Маълумот учун, Балотелли 2013 йилнинг январидан 2014 йилнинг августигача ҳам "Милан" жамоасида тўп сурганди. У ўз вақтида "Интер" ва "Манчестер Сити" жамоаларида ёрқин ўйинлар кўрсатган.

Қайд этиш керакки, ушбу футболчи доимий равишда жанжалли воқеалар марказида бўлиши билан танилган. У ўйинларда энг кўп сариқ ва қизил карточкалар билан жазоланадиган, ўз жамоадошлари ва мураббийлари билан жанжаллашадиган бадхулқ футболчилар сирасидан ҳисобланади.

Бундан олдинроқ, Балотелли ҳамиша "Милан"га қайтишни ўйлаб юргани ҳақида интервью берганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар