Жорий йилнинг октябридан Қозоғистон пойтахти Остонадан Дубайга авиарейс ташкил этилади. Парвозлар Дубайнинг Flydubai компанияси томонидан амалга оширилади, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

“Рейс 26 окятбрдан ҳафтасига 4 марта амалга оширилади. Flydubai компанияси Қозоғистонга бу йўналиш бўйича парвоз амалга оширувчи Дубайнинг илк авиаташувчиси бўлади”, дейилмоқда хабарда.

Остонадан ҳавога кўтариладиган FZ706 рейси ҳафтанинг сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари, Дубайдан Остонага парвоз қиладиган FZ705 рейси душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари амалга оширилади.

Остонадан Дубайга рейслардаги бизнес-синф учун орқага айтиш билан (у ерга-ортга) билет 345 000 тенгедан бошланади. Бу қийматга рўйхатдан ўтувчи 40 кг юк ҳам киради. Эконом-синф нархи 81 300 тенгедан бошланиб, ўз ичига солиқ йиғимлари ва 20 кг юкни олади.

Flydubai авиакомпаниясининг авиапаркига ўртача ёши 3 йилдан ошмаган 49 та янги Boeing 737-800 Next Generation самолётлари киради. Авиакомпания Дубайдан ўзининг 90 та йўналиши бўйича 46 та давлатга парвоз амалга оширади ва Дубай халқаро аэропортининг 250 дан ортиқ чартер йўналишларига хизмат кўрсатади.