Олма-Отада ресторан хўжайини банкет тўловидан қолган қарз эвазига келинни гаровга олди

Жамият 26 Август 2015 5675

Олма-Отадаги машҳур ресторанлардан бирининг хўжайини банкет ҳақи тўланмагани боис келинни гаровга олиб қолди. Бу ҳақда келин-куёвларнинг гувоҳлигига таянган ҳолда Nur.kz портали хабар бермоқда.

Айтилишича, Мақсут кредитга пул олиб, Навоий кўчасида жойлашган ресторанда 150 кишилик дастурхон ёзган. Тўй харажатлари куёвга 2.15 млн тангага тушган. Пулнинг 70 фоизи тўйга қадар тўлаб бўлинган, қолган қисмини эса ёшлар меҳмонлардан олинган совғалар ва тўёна билан узишни режалаштиришган.

Аммо таклиф қилингаларнинг 30 нафари номаълум сабабларга кўра тантаналарга ташриф буюрмади. Шу боис тўёна режалаштирилганидан камроқ бўлган. Тўй тугаши билан ресторан хўжайини улардан қолган 500 минг тангани тўлашни талаб қилган.

У ҳаттоки эртагача қараб туришни истамай, куёв қарзни қайтармагунга қадар келинни гаровда ушлаб туришини айтган. Мақсут гаровга машинасини таклиф қилишига қарамай, ресторан эгаси келинни эрталабга қадар гаровда ушлаб турган. Мақсут туни билан харидор қидириб, машинани ярим нархига сотиб юборган ва пулларни бериб, рафиқасини озод қилган.
Орадан бир муддат ўтгач, ёшлар ресторан эгасини судга беришган. Суд ишни кўриб чиқмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22586 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 48821 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62840 Жамият
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 16 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 234 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 375 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Тошкентга транспорт воситаларининг кириши чекланиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар